Logo

Кўксарой қароргоҳида Болгария Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди

Июнь 10, 2025. 12:51 • 30 сония

500
Кўксарой қароргоҳида Болгария Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди

ТОШКЕНТ, 10 июнь. /"Дунё" АА/. Бугун Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Болгария Президенти Румен Радевни расмий кутиб олиш маросими бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

 Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, қароргоҳ олдидаги майдонда икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Президентимиз олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф этди.

Давлат мадҳиялари янгради. Ҳарбий оркестр садолари остида етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушишдан сўнг давлат раҳбарларининг делегациялар иштирокидаги музокаралари бошланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш