Ўзбекистон Президентининг Словенияга расмий ташрифи якунига етди
Май 23, 2025. 00:43 • 47 сония
• 132
ТОШКЕНТ, 22 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бугун Словенияга расмий ташрифи якунига етди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, сўнгги 20 йил ичида биринчи Ўзбекистон–Словения саммити икки томонлама муносабатлар тарихида янги босқични бошлаб берди.
Ташриф доирасида Словения Президенти Наташа Пирц Мусар, Бош вазири Роберт Голоб ва Миллий ассамблеяси раиси Уршка Клакочар-Зупанчич билан сермазмун музокаралар бўлиб ўтди.
Томонлар сиёсат, иқтисодиёт, инвестициялар, саноат кооперацияси, экология, маданият, туризм ва таълим соҳаларини қамраб олган кенг кўламли масалаларни муҳокама қилдилар.
Қўшма баёнот, шунингдек, устувор йўналишларда эришилган келишувларни мустаҳкамлаб қўйган ҳукуматлараро ва идоралараро битимларнинг салмоқли тўплами қабул қилинди.
Ташриф якунида давлат раҳбарлари ва икки мамлакатнинг 100 га яқин етакчи компаниялари вакиллари иштирокида Ўзбекистон-Словения бизнес форуми бўлиб ўтди.
Любляна халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни ички ишлар вазири Боштян Поклукар ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти Япония халқаро ҳамкорлик банки бошқарувчисини қабул қилди