Logo

2,5 миллиондан зиёд гул ва буталардан фойдаланилган – "Tashkent Flowers Fest 2025" фестивалидан фоторепортаж

Май 02, 2025. 16:57 • 48 сония

63
2,5 миллиондан зиёд гул ва буталардан фойдаланилган – "Tashkent Flowers Fest 2025" фестивалидан фоторепортаж

ТОШКЕНТ, 2 май. /"Дунё" АА/. Кеча пойтахтимизда анъанавий гуллар фестивали – "Tashkent Flowers Fest 2025" бошланди, деб хабар қилмоқда Дунё АА мухбири.

Фестивалнинг асосий мақсади – жамоатчилик эътиборини экологик маданиятни ошириш, табиатни асраш, ёш авлод онгида экологик билим ва қарашларни шакллантириш ҳамда "яшил иқтисодиёт" ғояларини тарғиб қилишга қаратишдан иборат.

Тадбир доирасида кенг жамоатчилик учун фойдали учрашувлар, тақдимотлар ҳунармандлар томонидан гуллардан ясалган маҳсулотлар кўргазмаси, гуллар ярмаркаси ва экоташаббусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган маданий тадбирлар ўтказилмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумотига кўра, 1-3 май кунлари Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ёнидаги майдонда ўтказилаётган тадбирда 2,5 миллиондан зиёд гул ва буталардан фойдаланилган.

Хусусан, фестиваль майдони марказида Янги Ўзбекистон рамзи бўлган "Мустақиллик монументи" шаклидаги гуллардан ясалган композиция ўрнатилди. Гуллардан ясалган ва безатилган турли ҳайвонлар, қўшлар ҳамда арава, автомобиль ва самолёт композициялари ҳам ташриф буюрувчиларни бефарқ қолдирмайди.

Қуйида "Дунё" АА фотомухбири томонидан "Tashkent Flowers Fest 2025" фестивали бўлиб ўтаётган майдондан тайёрланган суратлар туркумини эътиборингизга ҳавола қилаяпмиз. 

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш