28–29 сентябрь кунлари Инсон ҳуқуқлари бўйича V Самарқанд форуми бўлиб ўтади

Сентябрь 25, 2026. 16:30 • 2 дақ

• 132
28–29 сентябрь кунлари Инсон ҳуқуқлари бўйича V Самарқанд форуми бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 25 сентябрь. /“Дунё” АА/. Жорий йил 28–29 сентябрь кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида Инсон ҳуқуқлари бўйича V Самарқанд форуми бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Айни вақтда “Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро пактларга 60 йил ва Ривожланиш ҳуқуқи тўғрисидаги декларацияга 40 йил: қадр-қиммат, тенглик ва барқарор ривожланиш йўлидаги глобал шериклик” мавзусида ўтказиладиган ушбу нуфузли халқаро форумга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Сўнгги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги долзарб муаммоларга бағишланган Самарқанд форумларини ўтказиш яхши анъанага айланди.

Давлатимиз раҳбарининг мурожаатларида юртимизда илк бор 2018 йилда ўтказилган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми жаҳон амалиётига ўзига хос “Самарқанд руҳи”ни олиб киргани эътироф этилгани бежиз эмас.

Шунингдек ўқинг

Инсон ҳуқуқлари бўйича V Самарқанд форуми Ўзбекистон Президентининг 2026 йил 16 февралда қабул қилинган “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва “Ўзбекистон–2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида”ги фармони доирасида ташкил этилмоқда.

Бўлажак форум БМТнинг 1966 йил 16 декабрда қабул қилинган иккита асосий ҳужжати – Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ҳамда Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 60 йиллиги, Ривожланиш ҳуқуқи тўғрисидаги декларациянинг 40 йиллиги ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий марказининг 30 йиллигига бағишланади.

Форумнинг асосий ғояси – инсон қадри, тенглик ва барқарор ривожланиш йўлида глобал ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат бўлади.

Самарқанд форумининг муҳим юбилей саналар нишонланаётган йилда ўтказилиши Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартларга содиқлиги ҳамда глобал мулоқотни ривожлантиришга амалий ҳисса қўшишга интилишини ифодалайди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш