Бокудан муносабат: Ўзбекистон глобал кун тартибини шакллантиришда тобора фаол ҳаракат қилмоқда

Сентябрь 25, 2026. 18:00 • 2 дақ

• 97
Бокудан муносабат: Ўзбекистон глобал кун тартибини шакллантиришда тобора фаол ҳаракат қилмоқда

БОКУ, 25 сентябрь. /“Дунё” АА/. Озарбайжонлик сиёсий шарҳловчи, “BIZ CLUB” интеллектуал-мунозара платформаси асосчиси Мурод Сададдинов “Дунё” ААга Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг Нью-Йоркда бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеяси 81-сессиясида сўзлаган нутқи ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди:

– Саида Мирзиёеванинг нутқи нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё учун ҳам муҳим воқеадир. Нутқнинг асосий ғояси – яккаланиш ўрнига очиқлик, зиддият ўрнига мулоқот ва қарама-қаршилик ўрнига ҳамкорлик бўлди.

Нью-Йоркда мамлакатнинг халқаро хавфсизлик, БМТ ислоҳоти, минтақавий ҳамкорлик, Афғонистон, экология, сунъий интеллект ва инсон капитали масалалари бўйича Ўзбекистон позицияси тақдим этилди.

Фикримча, халқаро ҳамжамиятга Янги Ўзбекистоннинг бугунги қиёфаси тақдим этилгани алоҳида аҳамиятга эга. Инсон қадри, очиқлик, яхши қўшничилик ва мулоқот асосий йўналишлар сифатида қайд этилди.

Шунингдек ўқинг

Марказий Осиёдаги янги динамикага алоҳида эътибор қаратилди, бу ерда минтақа мамлакатлари зиддиятлардан аста-секин ҳамкорликка ўтмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистон минтақавий кун тартибини шакллантиришда тобора фаол ҳаракат қилмоқда.

Тошкентнинг БМТни ислоҳ қилиш бўйича позицияси, жумладан, Хавфсизлик Кенгашини кенгайтиришни қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистоннинг 2035–2036 йилларга Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзолигига номзодини кўрсатиш ҳам муҳим сигнал бўлди.

Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижалари, Орол денгизини тиклаш, қайта тикланадиган энергетикани ривожлантириш ва сунъий интеллектдан масъулиятли фойдаланиш борасида ҳам ташаббуслар тақдим этилди.

Сиёсий шарҳловчи сифатида Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик суръати ортиб бораётганини алоҳида таъкидлайман. Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш кенг туркий макон учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш