Тошкентда “Марказий Осиё – Япония” форматидаги халқаро форуми бошланди

Сентябрь 24, 2026. 11:00 • 2 дақ

291
Тошкентда “Марказий Осиё – Япония” форматидаги халқаро форуми бошланди
Тошкентда “Марказий Осиё – Япония” форматидаги халқаро форуми бошланди

ТОШКЕНТ, 24 сентябрь. /“Дунё” АА/. Бугун Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида “Марказий Осиё – Япония” форматида таҳлил марказлари иштирокидаги халқаро форум бошланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу форум Марказий Осиё халқаро институти ва Токио университети қошидаги Осиё илғор тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тадбир Токио декларациясини амалга ошириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш, Япония ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида устувор йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш, “Марказий Осиё плюс Япония” мулоқоти доирасида ўзаро ҳамкорликнинг янги имкониятларини аниқлашга қаратилган.

Бўлиб ўтаётган учрашувларда таҳлил марказлари, илмий-тадқиқот институтлари, давлат органлари ва ишбилармон доиралар вакиллари, Япония, Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжондан олимлар ҳамда экспертлар иштирок этмоқда.

Форумнинг очилишида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Содиқ Сафоев, Токио университети қошидаги Осиё илғор тадқиқотлари институти профессори Сигето Сонода ва Ўзбекистоннинг Япониядаги собиқ элчиси Алишер Шайхов сўзга чиқди.

Шунингдек ўқинг

Иштирокчилар рақамли технологияларнинг жадал ривожланаётгани фонида Марказий Осиё мамлакатлари ва Япония ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидладилар.

Хусусан, ҳамкорликни янада ривожлантириш нафақат маъмурий механизмларни такомиллаштириш, балки масъул муассасалар ўртасида тегишли ҳужжатлар ва маълумотларнинг техник мувофиқлиги ҳамда уйғунлигини таъминлашни тақозо этиши қайд этилди.

Форум доирасида транспорт, рақамлаштириш ва янги технологиялар, гуманитар ҳамкорлик, таълим ва экспертлар мулоқоти масалаларига бағишланган сессиялар бўлиб ўтади.

Муҳокамалар жараёнида Марказий Осиё мамлакатлари ва Япония ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш