Фарғона тинчлик форумининг биринчи йиғилишига мезбонлик қилмоқда
Октябрь 15, 2025. 10:01 • 41 сония
• 253
ФАРҒОНА, 15 октябр./"Дунё" АА/. Бугун Фарғона шаҳрида "Фарғона водийси: тинчлик ва тараққиёт йўлида бирдамлик" мавзусидаги Фарғона тинчлик форумининг биринчи йиғилиши очилмоқда, деб хабар беряпти "Дунё" АА мухбири.

Икки кун давомида Фарғона шаҳри давлат идоралари вакиллари, экспертлар ва жамоатчиликни бирлаштирган халқаро мулоқот ва ҳамкорлик майдонига айланади.
Форумда Марказий Осиё, МДҲ, Европа, Осиё ва Америкадан 300 дан ортиқ вакиллар, жумладан ЕХҲТ, ШҲТ, БМТ, Европа Иттифоқи каби халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.
Тадбир иштирокчилари Фарғона водийсининг барқарорлиги ва изчил ривожланишини таъминлаш, унинг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш, хусусий сектор, ёшлар ва фуқаролик жамияти ролини кенгайтириш масалаларини муҳокама қиладилар.
Анжуман якунлари бўйича ягона дўстлик ва ҳамкорлик маконини яратиш, шунингдек, минтақа халқлари бирлиги рамзи сифатида "Интимак куни"ни нишонлашга чақирувчи Коммюнике қабул қилиниши кутилмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Женевада “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” китобининг тақдимоти бўлди
“Саодат” журналининг бир асрлик юбилей байрами нишонланди
Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири кубоги учун тезкор шахмат турнири ўтказилмоқда
Қорақалпоқ ўтови ЮНЕСКО Репрезентатив рўйхатига киритилди