Logo

Тошкентда “Ўзбекистон: Учинчи Ренессанс – келажак консепсияси” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди

Декабрь 11, 2025. 10:53 • 2 дақ

113
Тошкентда “Ўзбекистон: Учинчи Ренессанс – келажак консепсияси” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 11-декабр. /“Дунё” АА/. Пойтахтимизда покистонлик таниқли ёзувчи Муҳаммад Аббос Хоннинг “Ўзбекистон: Учинчи Ренессанс – келажак консепсияси” китобининг тақдимоти бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири воқеа жойидан.

2025-йилда урду тилида ёзилган китобда муаллиф Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган Учинчи Ренессанс пойдеворини шакллантириш ғоясини очиб беради ва уни маʼрифат, тинчлик ва мулоқот қадриятларига асосланган ўзгаришлар лойиҳаси сифатида кўриб чиқади. Муаллифнинг фикрича, ушбу консепсия ҳамкорликка универсал чақириқ сифатида қабул қилинади ва вақтга бўйсунмайдиган абадий ғояларни акс эттиради.

Сўзбошида Покистон Бош вазири Муҳаммад Шаҳбоз Шариф китобда инсоният сивилизациясининг келажакдаги ривожланиш ёъналишларини чуқурроқ тушунишга имкон берадиган таҳлилий кузатишлар мавжудлигини таʼкидлайди. У Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган Учинчи Ренессанс пойдеворини шакллантириш ташаббуси ўзбек халқининг маʼнавий меросига асослангани ва инсониятнинг фаровон келажагига хизмат қилишини айтади. Бош вазир Ўзбекистон тажрибаси Покистонни эзгу ўзгаришларга илҳомлантириши ва янги глобал гуманизм ривожига салмоқли ҳисса қўшишига ишонч билдирди.

Муҳаммад Аббос Хон давлат раҳбари ғоялари замирида инсонпарварлик дунёқараши ётишини таʼкидлайди. Муаллиф Президентимизнинг “Эзгулик эзгу ниятдан бошланади” деган сўзларига асарнинг фалсафий таянчи сифатида қарайди ва Учинчи Ренессанс ғояси келажакни шакллантира оладиган кучга эга эканини эʼтироф этади. Хоннинг фикрича, ушбу консепсия Ўзбекистон тараққиётининг инновацион модели ва яна-да уйғун дунё қуриш таклифи ҳисобланади.

Китобда ўзбек давлатчилигининг уч минг йилдан ортиқ тарихий тажрибасидан мисоллар келтирилган. Муаллиф аниқ воқеалар асосида давлат раҳбарининг тарих тўсиқ эмас, балки кўприк вазифасини бажариши, келажак эса ҳамкорлик макони сифатида шаклланиши ҳақидаги қарашларини кўрсатиб беради.

Асарнинг биринчи тақдимоти 2025-йил октябр ойида Исломободда Покистон Президенти Администрацияси ва ҳукумати вакиллари, сиёсацҳунослар, экспертлар ва журналистлар иштирокида бўлиб ўтган. Покистонлик мутахассисларнинг баҳолашича, китобда кўтарилган ғоя ва талқинлар нафақат Покистонда, балки Европа мамлакатлари ва бошқа минтақаларда ҳам эʼтироф этилмоқда.

Китоб ўзбек тилида ҳам чоп этилган. Тошкентдаги тақдимот Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг “Маʼрифат маркази” анжуманлар залида бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси – спичрайтери Хайриддин Султонов, Покистон Президентининг ахборот масалалари бўйича маслаҳатчиси Муртазо Соланги, Бош вазирнинг савдо масалалари бўйича координатори Рана Ихсан Афзал Хон, Покистон телерадиокомпанияси вакиллари, сиёсий таҳлилчилар ва бошқа расмий шахслар иштирок этди.

Ташкилотчилар – Олий таʼлим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистоннинг Исломободдаги элчихонаси, Республика Маʼнавият ва маʼрифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Фанлар академияси, Миллий телерадиокомпания, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Маҳаллалар уюшмаси, Янги Ўзбекистон тараққиёт тадқиқотлари институти, Барқарор ривожланиш маркази, Покистоннинг Тошкентдаги элчихонаси ва Покистоннинг Даилй ИТТЕҲАД медиа-корпорацияси.

Default Avatar

Материал муаллифи

Hikmatilla Melikuziyev

melikuziyev@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш