Покистонлик ёш спортчилар Ўзбекистонда ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда

Август 11, 2026. 15:00 • 2 дақ

203
Покистонлик ёш спортчилар Ўзбекистонда ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда
Покистонлик ёш спортчилар Ўзбекистонда ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда
Покистонлик ёш спортчилар Ўзбекистонда ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда
Покистонлик ёш спортчилар Ўзбекистонда ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда

ТОШКЕНТ, 11 август. /“Дунё” АА/. Покистоннинг “Aitchison College” ёш спортчиларидан иборат делегация ўқув-машғулот йиғини доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси томонидан Тошкент вилояти ҳокимлиги кўмагида ташкил этилган мазкур йиғин давомида Покистон вакиллари спорт машғулотларида иштирок этиш билан бир қаторда, юртимизнинг диққатга сазовор масканлари, бой сайёҳлик ва маданий салоҳияти билан танишиш имконига эга бўлди.

Хусусан, меҳмонлар Тошкент вилоятининг энг сўлим ва бетакрор гўшаларидан бири – тоғ бағрида жойлашган “Амирсой” тоғ-чанғи дам олиш масканида бўлди.

Шунингдек ўқинг

Ташриф давомида покистонлик ёшлар “Амирсой”нинг мафтункор табиати, мусаффо тоғ ҳавоси ва бетакрор манзараларидан завқ олди. Масканнинг замонавий спорт инфратузилмаси уларда катта қизиқиш уйғотди.

Бундай ташрифлар нафақат покистонлик ёшларнинг Ўзбекистон ҳақидаги билимини кенгайтириш, балки халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Самимий мулоқот ва ёрқин таассуротларга бой ушбу сафар Ўзбекистон ва Покистон ёшлари ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, спорт йўналишидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва икки давлат ўртасидаги спорт дипломатиясини янги босқичга олиб чиқишга муносиб ҳисса қўшади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш