Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Швейцариянинг янги элчисидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди

Август 11, 2026. 17:30 • 2 дақ

5
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Швейцариянинг янги элчисидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 11 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Швейцариянинг янги элчиси Симон Гигерни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Швейцария Конфедерациясининг Ўзбекистондаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Симон Гигер хонимдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Суҳбатимиз давомида давлатларимиз ўртасидаги сиёсий мулоқотни янада фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, саноат кооперацияси ва янги қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратдик.

Элчи хонимга масъулиятли дипломатик фаолиятида муваффақиятлар тилаб, Ўзбекистон–Швейцария муносабатларини янада ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимизни тасдиқладик”.

Шунингдек ўқинг

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йил 7 майда ўрнатилган.

Симон Гигер 2021 йилдан буён Швейцариянинг Тошкентдаги дипломатик миссиясига раҳбарлик қилиб келган элчи Константин Оболенскийнинг ўрнини эгаллади.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш