Logo

Ўзбекистон делегацияси Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районининг ижтимоий-иқтисодий, маданий ва туризм салоҳияти билан танишади

Август 01, 2025. 14:11 • 53 сония

109
Ўзбекистон делегацияси Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районининг ижтимоий-иқтисодий, маданий ва туризм салоҳияти билан танишади

УРУМЧИ, 1 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги "Дунё" ахборот агентлиги ходимларидан иборат мамлакатимиз делегациясининг Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районига сафари бошланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Бекзод Шукуров бошчилигида делегация 1-7 август кунлари Шинжон-Уйғур автоном районида бўлиб, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти, маданий ва туризм имкониятлари билан танишади.

Жумладан, Шинжон-Уйғур автоном райони мутасаддилари, тадбиркорлар ва ижтимоий соҳа вакиллари билан икки томонлама музокаралар ўтказиш, туну кун фаолият кўрсатадиган маданий-гастрономик кўчаларни ташкил этиш бўйича тажриба алмашиш, йирик савдо-иқтисодий объектлар, хусусан халқаро қуруқлик порти, ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, юртимизда миллатлараро муносабатларни таъминлаш соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида махсус тақдимот ўтказиш, халқ дипломатияси воситасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича музокаралар ўтказиш, ишлаш ва ўқиш мақсадида Шинжон-Уйғур автоном районида бўлиб турган ҳамюртларимиз ҳолидан хабар олиш ва мазкур ҳудуддаги ўзбек диаспораси фаоллари билан учрашувлар ўтказиш назарда тутилган.

Делегация вакиллари Урумчи, Турфон ва Боле шаҳарларининг диққатга сазовор жойлар ҳамда тарихий обидалари билан ҳам танишади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш