Ўзбек тили – миллий ғурур ва маънавий бойлигимиздир

Октябрь 21, 2026. 19:30 • 59 сония

• 106
Ўзбек тили – миллий ғурур ва маънавий бойлигимиздир
Ўзбек тили – миллий ғурур ва маънавий бойлигимиздир
Ўзбек тили – миллий ғурур ва маънавий бойлигимиздир
Ўзбек тили – миллий ғурур ва маънавий бойлигимиздир
Ўзбек тили – миллий ғурур ва маънавий бойлигимиздир

ТОШКЕНТ, 21 октябрь. /“Дунё” АА/. 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида тантанали маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда давлат ва жамоат ташкилотлари, вазирлик ва идоралар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, жумладан, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ходимлари иштирок этди.

Маросим давомида буюк шоир ва мутафаккир, ўзбек адабий тили ва адабиёти ривожига беқиёс ҳисса қўшган Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. Улуғ бобокалонимизнинг бой адабий мероси, унинг она тилимиз равнақи ва миллий маънавиятимиз юксалишидаги ўрни алоҳида эътироф этилди.

Шунингдек ўқинг

Тадбирда ўзбек тилининг миллий ўзлигимиз, тарихимиз ва маданиятимизнинг ажралмас қисми экани таъкидланди. Она тилимизни асраб-авайлаш, унинг бой имкониятларидан самарали фойдаланиш ва халқаро миқёсдаги нуфузини янада ошириш муҳимлиги қайд этилди.

“Дунё” АА олган суратлар

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш