Самарқандда “C5+1” формати доирасидаги ишбилармонлик дастурига старт берилди

Октябрь 19, 2026. 15:30 • 2 дақ

• 142
Самарқандда “C5+1” формати доирасидаги ишбилармонлик дастурига старт берилди
Самарқандда “C5+1” формати доирасидаги ишбилармонлик дастурига старт берилди
Самарқандда “C5+1” формати доирасидаги ишбилармонлик дастурига старт берилди
Самарқандда “C5+1” формати доирасидаги ишбилармонлик дастурига старт берилди
Самарқандда “C5+1” формати доирасидаги ишбилармонлик дастурига старт берилди

САМАРҚАНД, 19 октябрь. /“Дунё” АА/. Самарқандда АҚШ давлат котиби Марко Рубио бошчилигидаги Америка делегациясининг ташрифи доирасида “C5+1” форматидаги тадбирларнинг ишбилармонлик дастурини очиб берган “Welcome & Orientation” кириш сессияси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ ҳукуматлари вакиллари, етакчи халқаро компаниялар раҳбарлари ҳамда ишбилармон доиралар вакиллари иштирок этмоқда.

Учрашув давомида Марказий Осиё ва АҚШ ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик изчил кенгайиб бораётгани таъкидланди. Ишбилармонлик дастури тадбирларида 400 дан зиёд компания, жумладан, 100 дан ортиқ Америка компанияси, Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидан 100 га яқин компания ва Ўзбекистоннинг 200 та етакчи корхонаси вакиллари қатнашмоқда.

Асосий эътибор қўшма инвестиция лойиҳаларини илгари суриш, илғор технологияларни жорий этиш ва саноат кооперациясини кенгайтиришга қаратилди. Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хорижий ҳамкорларни манзилли қўллаб-қувватлаш, хусусан, истиқболли ташаббусларни амалга оширишнинг барча босқичларида уларга ҳамроҳлик қиладиган ихтисослаштирилган бўлинмалар ва шахсан бириктирилган менежерлар орқали кўмаклашишга тайёр экани қайд этилди.

Шунингдек ўқинг

АҚШ савдо вазири ёрдамчиси Девид Фогел, Американинг етакчи компаниялари раҳбарлари Рафаэль Сантана (“Wabtec”), Женни Жонсон (“Franklin Templeton”), Марк Кристофф (“Traxys”) ва Devesh Шарма (“Aquatech”) минтақанинг ишбилармонлик салоҳияти ва ривожланиш истиқболлари борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Иштирокчиларга олтита асосий йўналиш бўйича тадбирлар дастури тақдим этилди: рақамли технологиялар, таълим ва соғлиқни сақлаш, минерал ресурслар ва тоғ-кон саноати, энергетика ва транспорт инфратузилмаси, қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик саноати, молия ва инвестициялар.

Мавзули сессиялардан ташқари, дастурда B2B (бизнес – бизнес) ва B2G (бизнес – давлат) форматларида тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш кўзда тутилган. Улар компаниялар ва давлат тузилмалари вакилларига инвестиция таклифлари, технологик ҳамкорлик ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш шартларини батафсил муҳокама қилиш имконини беради.

Кириш сессияси Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ ўртасида савдо алоқаларини кенгайтириш, инвестицияларни жалб қилиш ва узоқ муддатли шерикликни шакллантиришга қаратилган бўлажак ишбилармонлик дастурининг асосий устувор йўналишларини белгилаб берди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш