Logo

Хивада Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форуми бошланди

Июль 02, 2025. 08:54 • 51 сония

53
Хивада Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форуми бошланди

ХИВА, 1 июль. /"Дунё" АА/. Бугун Хива шаҳрида Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форуми ўз ишини бошлади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур форум икки қардош давлат ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашда муҳим воқеа бўлиши кутилмоқда. Тадбир, шунингдек, нафақат парламентлараро учрашув, балки икки давлат тараққиёти тарихидаги муҳим босқичдир.

Форум Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги арафасида ўтказилаётгани унинг аҳамиятини таъкидлайди.

Сўнгги беш йилда Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатлари сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2024 йил якунига кўра 253 миллион АҚШ долларидан ошди. Шу билан бирга, яқин келажакда бу кўрсаткични бир миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилди.

Қўшма корхоналар сони 5 баробар ошди. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда Озарбайжон капитали иштирокида 240 дан ортиқ компания фаолият юритмоқда. Бу ишбилармон доираларнинг ўзаро ишончи ва қулай сармоявий муҳит мавжудлигидан далолатдир.

Форум якунлари бўйича стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, устувор йўналишларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, қўшма ташаббусларни самарали амалга оширишга қаратилган Хива декларацияси қабул қилиниши режалаштирилган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш