Logo

Хивада Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форуми якунланди

Июль 02, 2025. 10:16 • 54 сония

171
Хивада Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форуми якунланди

ХИВА, 2 июль. /"Дунё" АА/. Кеча Хива шаҳрида Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форуми ўз якунига етди, деб хабар беради "Дунё" АА мухбири.

Озарбайжон Миллий Межлиси Раиси Соҳиба Гафарова ўз нутқида Президент Шавкат Мирзиёевнинг оқилона сиёсати ва амалга ошираётган ислоҳотлари натижасида Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланиш йўлида сезиларли илгарилаб, кўплаб соҳаларда катта ютуқларга эришаётганини таъкидлади.

Кун давомида форум иштирокчилари бир қатор долзарб масалаларни муҳокама қилдилар. Стратегик шерикликни мустаҳкамлашда парламентларнинг роли, ижтимоий-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, рақамлаштириш, инновацион ривожланиш, барқарор қишлоқ хўжалиги, таълим, соғлиқни сақлаш, гендер тенглиги ҳамда гуманитар ва экологик соҳалардаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Форум якуни бўйича учта асосий ҳужжат – парламентлараро ҳамкорликнинг асосий принциплари ва устувор йўналишларини акс эттирувчи Хива декларацияси, 2025–2026 йилларда парламентлараро ҳамкорликни ривожлантиришга мўлжалланган амалий чора-тадбирлар режаси ("Йўл харитаси") ҳамда парламент дипломатияси соҳасида аниқ ташаббусларни амалга оширишни назарда тутувчи ва қўшма қарорларни мувофиқлаштириш ҳамда амалга оширишнинг муҳим механизмига айланган Парламентлараро комиссия тўғрисидаги низом имзоланди.

Иштирокчилар фикрига кўра, форум Ўзбекистон ва Озарбайжон халқлари манфаатлари йўлида икки биродар мамлакатлар ўртасида парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш