Хитойнинг Боле ҳудудида шаҳар типидаги қишлоқлар қад ростламоқда
Август 07, 2025. 11:21 • 2 дақ
• 48
БОЛЕ, 7 август. /"Дунё" АА/. Хитойда амалий сафар билан бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси ушбу мамлакатнинг Боле шаҳрига ташрифи давомида ҳудудда камбағалликни қисқартириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар билан танишди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида камбағалликни қисқатириш бўйича бир қатор чора- тадбирлар ва муҳим дастурлар амалга оширилмоқда. Кўрилаётган аниқ вазифалар натижаси ўлароқ, бугунги кунда юртимизда камбағаллик даражаси кескин пасайди. Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш бўйича бир қатор хорижий давлатларнинг, хусусан, Хитойнинг мазкур жабҳада эришган юксак натижалари ҳам ўрганди.
Жумладан, ташриф давомида Хитой томони камбағалликни қисқартириш бўйича эришилган натижаларини тақдимот қилиш мақсадида Ўзбекистон вакилларини Боле ҳудудидаги Керехад маҳалласига таклиф қилди.
Маркур маҳалла 2016-2018 йилларда бунёд этилган шаҳар типидаги илк лойиҳа ҳисобланади. Қишлоқда еттита кўп қаватли уйлар қурилган. Бу ерда бугунги кунда мингга яқин деҳқонлар истиқомат қилади. Улар қишлоқ хўжалигининг турли йўналишларида фаолият олиб боради.
"Деҳқонларимиз олдин пасқам ва кўримсиз уйларда яшаган. Хитой ҳукуматининг камбағалликни қисқартириш дастури асосида мазкур янги маҳалла қад ростлади ва деқонлар бу ерга кўчирилди. Аҳолимизни хитойлар, уйғурлар, мўғуллар, қозоқлар ва бошқалар ташкил этади. Улар аҳил-иноқликда, бир оила бўлиб яшаяптилар. Қишлоғимизнинг умумий майдони 13 минг кв.м.ни ташкил қилади. Экин ерларимиз маҳалла аҳолисига бўлиб берилган. Қолган 1300 минг кв.м. ерлар учинчи томонга ижарага берилади. Ўтган йили ерлар ижарасидан ва бошқа хизматлардан маҳалламиз 1 миллион 820 минг юан миқдорида даромад топди. Бу киши бошига 29600 юан деганидир. Мазкур ишлаб топилган маблағлар маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш ва аҳолини ижтимоий қўллаб- қувватлашга йўналтирилади", деди маҳалла расининг ўринбосари Чжен Жи Чинг.
Бизнинг эътиборимизни тортган жиҳат – бу ҳудудда амалга оширилаётган "яшил" лойиҳалар бўлди. Айни пайтда келиб маҳалланинг 55 фоизини "яшил" ҳудудлар эгаллаган. Келажакда мазкур маҳалла тўлиқ экоҳудуд мақомини олишни мақсад қилган.
Қуйида "Дунё" АА фотомухбири Шерзод Ибрагимов томонидан мазкур қишлоқдан тайёрланган суратлар туркумини эътиборингизга ҳавола эътаяпмиз.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Женевадаги Миллатлар саройида Ўзбекистон Конституцияси куни ўтказилди
Женевада “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” китобининг тақдимоти бўлди
“Саодат” журналининг бир асрлик юбилей байрами нишонланди
Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири кубоги учун тезкор шахмат турнири ўтказилмоқда
Қорақалпоқ ўтови ЮНЕСКО Репрезентатив рўйхатига киритилди