COP31 доирасидаги Ўзбекистон павильонида иқлим ўзгариши бўйича “Ипак йўли” декларацияси имзоланди

Ноябрь 11, 2026. 16:00 • 3 дақ

• 65
COP31 доирасидаги Ўзбекистон павильонида иқлим ўзгариши бўйича “Ипак йўли” декларацияси имзоланди
COP31 доирасидаги Ўзбекистон павильонида иқлим ўзгариши бўйича “Ипак йўли” декларацияси имзоланди
COP31 доирасидаги Ўзбекистон павильонида иқлим ўзгариши бўйича “Ипак йўли” декларацияси имзоланди
COP31 доирасидаги Ўзбекистон павильонида иқлим ўзгариши бўйича “Ипак йўли” декларацияси имзоланди
COP31 доирасидаги Ўзбекистон павильонида иқлим ўзгариши бўйича “Ипак йўли” декларацияси имзоланди
COP31 доирасидаги Ўзбекистон павильонида иқлим ўзгариши бўйича “Ипак йўли” декларацияси имзоланди
COP31 доирасидаги Ўзбекистон павильонида иқлим ўзгариши бўйича “Ипак йўли” декларацияси имзоланди

АНТАЛИЯ, 11 ноябрь. /“Дунё” АА/. Анталияда бўлиб ўтаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича Ҳадли конвенцияси томонлари конференциясининг 31-сессияси (COP31) доирасида Ўзбекистон иштирокидаги қатор тадбирлар ўз ишини давом эттирмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Кеча мамлакатимиз миллий павильони ҳамда конференциянинг бошқа майдонларида демографик жараёнлар, иқлим ўзгариши шароитида аҳоли мобиллиги ва экологияни молиялаштириш самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинган эди.

Бугун давлат ва ҳукумат раҳбарлари саммити бошланди. 12 ноябрга қадар давом этадиган тадбирларда асосий мавзу сифатида “Барқарор, бардошли ва адолатли келажак сари” шиори остида турли учрашувлар ўтказилиши белгиланган.

Ўзбекистон павильонида “Икки томонлама чорлов: инсон манфаатларига йўналтирилган мослашув йўлида демографик ва иқлимий барқарорликни шакллантириш” мавзусида тадбир (сайд-ивент) ўтказилди. Унда БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) кўмагида тайёрланган, иқлим омилларининг аҳоли саломатлиги, даромадлари, инфратузилма ва демографик хатти-ҳаракатларига таъсирига бағишланган ҳисобот тақдим этилди.

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов мамлакатимиз аҳолиси 39 миллион кишидан ошгани ва 2050 йилга бориб 52 миллионга етиши мумкинлигини таъкидлади. Шу билан бирга, сўнгги 60 йил ичида ўртача йиллик ҳарорат тахминан 1,6 °C га кўтарилганини қайд этди.

Мослашув борасида эришилган натижалар қаторида Орол денгизининг қуриган тубида 2 миллион гектар майдонда иҳота ўрмонлари барпо этилгани ҳамда 2,6 миллион гектар суғориладиган ерда сув тежовчи технологиялар жорий қилиниши ҳисобига 2025 йилда қарийб 3 миллиард куб метр сув тежалишига эришилгани алоҳида қайд этилди.

Ўзбекистон томони 2027 йилда “Green University” негизида UNFPA билан ҳамкорликда Иқлимий инновациялар ва чўл иқтисодиёти бўйича ёшлар дастурини йўлга қўйиш ташаббусини билдирди. Мазкур дастур Ёш экологлар ва иқлимий музокарачилар мактаби, Оролбўйи ҳудудидан бошлаб демографик маълумотлар асосида иқлим хатарларини баҳолаш бўйича Ёшлар сунъий интеллект лабораторияси ҳамда чўл иқтисодиётини ривожлантириш йўналишларини қамраб олади.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистон павильонида иқлим ўзгариши шароитида аҳоли мобиллиги масалаларига бағишланган юқори даражадаги тадбир бўлиб ўтди. Унда Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ давлатлари Ўзбекистон томонидан илгари сурилган “Ипак йўли” декларациясини имзолади.

Ушбу ҳужжат иқлим омиллари сабабли юзага келадиган миграция ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлаш борасида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашни назарда тутади. Унинг БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган иқлим ўзгариши бўйича халқаро ҳамкорликнинг глобал доиравий асосини ишлаб чиқиш ташаббусини рўёбга чиқаришдаги ўрни эътироф этилди.

Иқлим жамғармалари раҳбарлари билан кечган мулоқот давомида Ўзбекистон икки ташаббус билан чиқди: “5+5” форматида иқлимий молиялаштириш бўйича Марказий Осиё мулоқотини таъсис этиш ва унинг дастлабки йиғилишини 2027 йилда Тошкентда ўтказиш, эрта огоҳлантириш тизимидан иқлимий асосланган инвестицияларга ўтиш.

Иккинчи ташаббус қишлоқ хўжалиги ва инфратузилмани режалаштиришда қурғоқчилик, аномал иссиқ, сув таъминоти ва чанг бўронлари бўйича прогнозлардан фойдаланиш ҳамда натижаларни тежалган сув ҳажми, қайта тикланган ер майдонлари ва мустаҳкамланган даромад манбалари орқали баҳолашни назарда тутади.

Азиз Абдуҳакимов Қирғизистон павильонида Миллий даражада белгиланган ҳиссалар (NDC 3.0)ни амалга ошириш ҳамда Марказий Осиёнинг тоғли ҳудудлари барқарорлигини оширишга бағишланган тадбирда қатнашди.

Унда иштирокчилар 2027 йилда ўтказилиши режалаштирилган “Бишкек+25” Глобал тоғ саммитига тайёргарлик кўриш доирасида тоғли ҳудудларнинг иқлимий заифлиги, молиявий ресурсларни жалб этиш ҳамда сув, энергетика ва иқлимга мослашув ўртасидаги ўзаро боғлиқлик масалаларини муҳокама қилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш