Logo

"Боқий шаҳар" мажмуасида 600 га яқин дарахт кўчати экилди

Ноябрь 04, 2025. 15:45 • 45 сония

280
"Боқий шаҳар" мажмуасида 600 га яқин дарахт кўчати экилди

САМАРҚАНД, 4 ноябрь. / "Дунё" АА/. ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси иш кунларида Самарқанд шаҳридаги "Боқий шаҳар" мажмуаси ҳудудида дарахт экиш акцияси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбир давомида 1,2 гектар майдонга қайрағоч, каталпа, япон сафораси, эман, шарқ чинори, лола дарахти, форзиция, лаванда, туя, шунингдек, акация, тол, хурмо, олма ва бошқалар - жами 564 туп дарахт ва буталар экилди.

Ташкилотчилар маълумотига кўра, ЮНЕСКО ташкил этилганининг 80 йиллиги муносабати билан Самарқандда яшил боғ барпо этилмоқда. Боғ 9 қисмдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири Амир Темур давридан бизгача етиб келган тўққизта боғнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттиради.

Боғда 80 минг туп дарахт ва буталар экиш, замонавий экологик стандартлар асосида томчилатиб суғориш, энергия тежамкор қуёш панеллари ва насослар, ёмғир сувини йиғиш ва қайта ишлатиш, чиқиндиларни компостлаш ва тупроқни бойитиш тизимларини жорий этиш режалаштирилган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш