Тошкентда "Global Textile Days" – Ўзбекистон тўқимачилик ҳафталиги ва "Iteca Exhibitions" компаниясининг 30-юбилей кўргазма мавсумининг кузги қисми очилди
Сентябрь 09, 2025. 12:39 • 2 дақ
• 318
ТОШКЕНТ, 9 сентябрь. /"Дунё" АА/. Бугун пойтахтимиздаги "Ўзэкспомарказ" МКК павильонларида "Global Textile Days" – Ўзбекистон тўқимачилик ҳафталиги ва "Iteca Exhibitions" компаниясининг 30-юбилей кўргазма мавсумининг кузги қисми очилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Эрта тонгдан "Ўзэкспомарказ" павильонларида байрамона муҳит ҳукм сурмоқда. Юзлаб иштирокчилар ва меҳмонлар кўргазма залларидаги экспонатлар билан танишмоқда ва илк таассуротлари билан алмашмоқда.
Ҳафталик қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:
- Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2025» 16-Марказий Осиё Халқаро кўргазмаси;
- Тўқимачилик ва Тикувчилик Саноати– TextileExpo Uzbekistan Куз 2025" 25-Юбилей Халқаро кўргазмаси;
- Тадбирларга бой бизнес дастури, В2В учрашувлари ва тақдимотлар.
Бирлашган экспозициясида қуйидаги 22 давлатдан 250 дан ортиқ компания ва брендлар ўрин олган: Aвстрия, AҚШ, БAA, Беларусь Республикаси, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Греция, Дания, Италия, Корея Республикаси, Португалия, Россия, Туркия, Хитой, Чехия, Швейцария, Япония, Ўзбекистон, Қозоғистон, Ҳиндистон.
Иштирокчилар таъкидига кўра, Ўзбекистон тўқимачилик ва мода саноатининг Марказий Осиё хаби мақомини мустаҳкамламоқда. 200 миллион долларлик жамғармага эга Енгил саноатни ривожлантириш агентлигининг ташкил этилиши ва Президент томонидан соҳани қўллаб-қувватлаш бўйича "Долзарб 100 кунлик" эълон қилиниши туфайли глобал савдо ва логистика муаммоларини енгиб ўтмоқда. Тўқимачилик бизнеси ҳамжамиятининг ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари билан бирга, бу қадамлар ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, экспортни кенгайтириш, Европа ва AҚШ бозорларида ўз ўрнини эгаллашга қаратилган.
"CAITME" платформаси иқтисодиётнинг энг муҳим ва экспортга йўналтирилган тармоқларидан бири, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати учун ускуналар ишлаб чиқариш соҳасидаги асосий миллий кўргазма лойиҳаси бўлиб, минтақадаги ноёб халқаро технологиялар кўргазмасидир. Бутунжаҳон кўргазма саноати ассоциацияси (UFI) томонидан ўтказилган мустақил аудит натижаларига кўра, кўргазма МДҲ мамлакатларидаги шунга ўхшаш тадбирлар орасида биринчи ўринни эгаллайди ва Евроосиё қитъасида иккинчи ўринда туради.
Тадбир анъанавий тарзда Марказий Осиё давлатларидан етакчи вазирликлар, идоралар, хорижий компаниялар вакиллари ва профессионал харидорларни бирлаштирди. Павильонларда эксперт делегациялари ишламоқда, инвесторлар, дипломатлар ва халқаро ташкилотлар билан учрашувлар ўтказилмоқда.
Иштирокчиларнинг фикрича, кўргазма нафақат энг янги технологиялар ва ускуналар намойиши, балки ҳамкорлик, қўшма ишлаб чиқариш ва сармоя киритиш имкониятларини кўриб чиқаётган тўқимачилик инжиниринги бўйича жаҳон етакчилари учун Ўзбекистон бозорига муҳим кириш нуқтаси бўлиб қолмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Женевадаги Миллатлар саройида Ўзбекистон Конституцияси куни ўтказилди
Женевада “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” китобининг тақдимоти бўлди
“Саодат” журналининг бир асрлик юбилей байрами нишонланди
Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири кубоги учун тезкор шахмат турнири ўтказилмоқда
Қорақалпоқ ўтови ЮНЕСКО Репрезентатив рўйхатига киритилди