Logo

Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди

Декабрь 17, 2025. 15:42 • 2 дақ

129
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди

ГУЙЯН, 17 декабрь. /“Дунё” АА/. Наманган вилояти делегациясининг Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи доирасида Гуйчжоу провинцияси маркази Гуйян шаҳрида “Наманган – Гуйян” савдо-иқтисодий ва инвестицион форуми ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур форум Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси ҳамда “Guizhou Huayu Group” компанияси кўмагида ташкил этилди.

Форумда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, Ўзбекистон элчиси Фарҳод Арзиев, “Guizhou Huayu Group” компанияси президенти Жоу Фу, “China Economical and Trade Magazine” йирик нашриёт уйи раиси ўринбосари Хуа Ян нутқ сўзлади. Улар Хитойнинг Гуйчжоу провинцияси ҳамда Ўзбекистоннинг Наманган вилояти ўртасида “қардош ҳудудлар” муносабатлари ўрнатилганини алоҳида таъкидлаб, бу борада турли ҳамкорлик лойиҳалари ташкил этиб келинаётганини қайт этди.

Тадбирда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, инвестициявий муҳитни яхшилаш, хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар ҳақида сўз юритилди. Наманган вилоятининг саноат, қишлоқ хўжалиги, логистика, энергетика, қурилиш материаллари, фармацевтика ва экспорт салоҳияти ҳамда инвестициявий имкониятлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Форум иштирокчилари Наманган вилоятининг Хитой компаниялари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма корхоналар ташкил этиш, замонавий технологияларни жорий этиш ва экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган таклиф ва ташаббусларини юқори баҳолади.

Форум якунида саноат, энергетика, қурилиш, кимё, агросаноат ва логистика соҳаларини қамраб олган умумий қиймати 1,1 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган 8 та инвестицион шартнома ва келишув имзоланди. Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши Наманган вилоятида янги иш ўринлари яратиш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва ҳудуд иқтисодиётини янада жадал ривожлантиришга хизмат қилади.

Тадбир иштирокчилари “Наманган – Гуйян” форматидаги ҳамкорликни тизимли равишда давом эттириш, икки ҳудуд ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни янги босқичга олиб чиқишга тайёр эканини билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш