Тошкентда "MINEX Central Asia 2025" форуми ўз ишини бошлади
Июнь 24, 2025. 10:35 • 52 сония
• 688
ТОШКЕНТ, 24 июнь./ "Дуё" АА/. Бугун пойтахтимизда минтақадаги энг йирик ва нуфузли соҳа тадбирларидан бири – "MINEX Central Asia 2025" форуми очилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Жаҳон миқёсида муҳим фойдали қазилмалар соҳасидаги истиқболларга бағишланган ушбу форум Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Ўзбекистон технологик металлар комбинати ҳамкорлигида ўтказилмоқда.
Форум дастури доирасида турли ташкилотлардан 60 нафар маърузачилар нодир ва муҳим металларни барқарор етказиб бериш занжирларини шакллантириш, минтақавий стратегик ҳамкорликни ривожлантириш ва сармоявий ишончни мустаҳкамлаш, тоғ-кон саноатида ESG стандартлари ва барқарор амалиётини жорий этиш, қайта ишлаш соҳасида инновациялар, рақамлаштириш ва илғор технологияларни жорий этиш ва бошқа бир қатор устувор йўналишларни муҳокама қиладилар.
Мазкур форум доирасида илғор ютуқлар, инновацион ечимлар ҳамда Марказий Осиёнинг тоғ-кон-геология-қидирув саноатини барқарор ривожлантиришга қўшган ҳиссасини эътироф этиш мақсадида илк бор таъсис этилган "Central Asian Mining & Geological Exploration Award" мукофоти тақдим этилиши кутилмоқда.
Форум профессионал тажриба алмашиш, экспертлар мулоқоти ва ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш учун муҳим майдонга айланишга ваъда бермоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Женевадаги Миллатлар саройида Ўзбекистон Конституцияси куни ўтказилди
Женевада “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” китобининг тақдимоти бўлди
“Саодат” журналининг бир асрлик юбилей байрами нишонланди
Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири кубоги учун тезкор шахмат турнири ўтказилмоқда
Қорақалпоқ ўтови ЮНЕСКО Репрезентатив рўйхатига киритилди