Logo

Ўзбекистон дипломатлари Адыгея Республикасидаги ватандошлар билан учрашувлар ўтказди

Октябрь 31, 2025. 12:49 • 50 сония

35
Ўзбекистон дипломатлари Адыгея Республикасидаги ватандошлар билан учрашувлар ўтказди

МАЙКОП, 31 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари Адыгея Республикасида таҳсил олаётган ва вақтинча ишлаётган талабалар билан учрашдилар, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Адыгея давлат университети раҳбарияти ва талабалар билан учрашувда проректор Сусанна Тлехатук бугунги кунда мазкур университетда 50 нафардан ортиқ ўзбекистонлик, асосан хорижий тиллар йўналишида таҳсил олаётганини таъкидлади.

Университет ҳозирда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳамда Денов тадбиркорлик ва педагогика институти билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.

Учрашувда талабаларга Янги Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакатнинг ҳар томонлама жадал ривожланиб бораётгани ҳамда таълим соҳасидаги янгиликлар ҳақида маълумот берилди.

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 36 йиллиги муносабати билан она тилнинг аҳамияти ҳақида давра суҳбати ўтказилди.

Шунингдек, дипломатлар Майкоп шаҳрида меҳнат қилаётган ватандошлар билан учрашдилар. Уларга Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, консуллик хизматлари ҳақида маълумот беришди. Қолаверса, маҳаллий қонун-қоидаларни ҳурмат қилиш ва қатъий риоя этиш ва турли оқимлардан узоқ юриш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш