Ўзбекистон парламент делегацияси Қозон шаҳрида ватандошлар билан учрашди
Октябрь 17, 2025. 15:45 • 2 дақ
• 37
ТОШКЕНТ, 17 октябрь. /"Дунё" АА/. Қозон шаҳрида Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги делегация Татаристон Республикасидаги "Ўзбекистонликларнинг миллий-маданий мухторияти" ҳудудий жамоат ташкилотида ватандошларимиз ҳамда Татаристон Республикасида таҳсил олаётган талаба-ёшлар билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, мулоқот давомида Татаристонда яшаётган ватандошларимизнинг ижтимоий ҳаёти, таълим, маданият ва ўзаро ҳамжиҳатлик масалалари муҳокама қилинди.
Маълумки, 2019 йилда Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан Волгабўйи федерал округига хизмат кўрсатувчи Қозон шаҳридаги Бош консулхона ташкил этилган. Волгабўйи федерал округи 14 та ҳудудни қамраб олади. Мазкур дипломатик ваколатхона ватандошларимиз билан мунтазам мулоқот ўрнатиб, айниқса талаба-ёшларга ҳуқуқий масалаларда амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда.
Бугунги кунда Татаристон Республикасида 15 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар истиқомат қилади. Шунингдек, 2 мингдан ортиқ ёшлар мазкур минтақанинг нуфузли олий ўқув юртларида таҳсил олмоқда.
Учрашувда таъкидланганидек, Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси фаолияти ватандошларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни тарғиб этишга қаратилган.
Бош консулхона ўзбекистонлик ватандошларимиз билан биргаликда Мустақиллик куни ва қатор умумхалқ байрамлари мунтазам тарзда нишонлаб келмоқда. Бундан ташқари, ёш авлод ўртасида она тилига ҳурматни ошириш мақсадида ўзбек тили мактабида дарслар ташкил этилган бўлиб, ватандошларимизнинг фарзандлари ўз она тилини чуқур ўрганиш имкониятига эга бўлмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди
Малайзияга ташриф буюришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига