Ўзбекистон вакиласи Туркияда ўтказилган Тазҳиб санъати бўйича танловда биринчи ўринни қўлга киритди
Октябрь 24, 2025. 10:00 • 2 дақ
• 54
АНҚАРА, 24 октябрь. /"Дунё" АА/. Туркияда ўтказилган Тазҳиб – нақш билан безатиш санъати бўйича ўтказилган танловда Истанбулдаги Мармара университети докторанти, ватандошимиз Нодира Алакбарова биринчи ўринни қўлга киритди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур танлов Туркия Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Хориждаги турклар ва қавм жамиятлар ташкилоти томонидан Туркияда таълим олаётган чет эллик талабалар ўртасида ўтказиб келинади.
Анқара шаҳрида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида Туркия давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, хорижлик элчилар, чет эллик талабалар иштирок этди.
Нодира Алакбаровага мукофотни Ўзбекистон элчиси Илҳом Ҳайдаров тантанали равишда топширди ва мамлакатимиз шаънини муносиб ҳимоя қилгани учун миннатдорлик билдирди.
Тадбир доирасида Хориждаги турклар ва қавм жамиятлар ташкилотининг янги раҳбари этиб тайинланган Абдулҳади Турус билан учрашув ўтказилди. Туркиядаги ўзбек диаспораси вакилларини қўллаб-қувватлаш, таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, олий таълим муассасаларида Ўзбекистон учун муҳим соҳа ва йўналишларда квоталарни ошириш, талабалар иштирокида қўшма лойиҳа ва учрашувлар ўтказишга келишиб олинди.
"Ота юрт – Ўзбекистондан келган қардошларимизнинг Туркиядаги таълим жараёнини қўллаб-қувватлашдан мамнунмиз. Бугунга қадар 1270 та ўзбек талабалари грант дастурларимиздан фойдаланиб, Туркия олий таълим муассасаларини муваффақиятли тамомлади. Ҳозирда 600 га яқин ўзбекистонлик талаба ушбу имкониятдан фойдаланмоқда. Уларнинг барчаси Янги Ўзбекистон тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган етук мутахассислар бўлиб етишишига ишончим комил", – деди Абдулҳади Турус.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди
Малайзияга ташриф буюришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига