Қурбон ҳайити арафасида Екатеринбург шаҳрида таҳсил олаётган ҳамюртларимиз ҳолидан хабар олинди
Июнь 08, 2025. 11:39 • 32 сония
• 65
ЕКАТЕРИНБУРГ, 8 июнь. /"Дунё" АА/. Муқаддас Қурбон ҳайити арафасида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида таҳсил олаётган ҳамюртларимиз учун хайрия тадбири ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Бош консулхонаси ташаббуси билан Екатеринбург шаҳрида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган фаол ватандошларимиз кўмагида уюштирилди.
Тадбир доирасида Урал давлат тиббиёт университети ётоқхоналарида истиқомат қилаётган 140 нафар ватандош талабаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Талабалар билан ўтказилган очиқ мулоқот чоғида эса ёш ватандошларимизнинг таълим жараёни, яшаш шароитлари, кундалик ҳаётда юзага келаётган муаммолар хусусида фикр алмашилди. Шунингдек, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга дипломатлардан батафсил жавоб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди