Logo

Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди

Декабрь 18, 2025. 13:06 • 30 сония

58
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди

ОҚТОВ, 17 декабрь. /“Дунё” АА/. Қозоғистоннинг Оқтов шаҳридаги Ўзбекистон Бош консули Атирау шаҳрига иш сафари билан ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф давомида Атирау вилоятида вақтинча ва доимий истиқомат қилувчи ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди.

Қабул жараёнида Оқтов шаҳрига келиб-кетиш имкониятлари бўлмаган фуқароларга хорижга чиқиш паспортлари топширилди ҳамда доимий рўйихатда туриш ва консуллик масалалар бўйича мурожаатлар тартиби тушинтирилди.

Консуллик қабул давомида Атирау вилоятида истиқомат қилаётган фуқароларга Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий, сиёсий, маданий ва туризм соҳалардаги ўзгаришлар ва амалга оширилаётган ислоҳатлар ҳақида маъумот берди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш