Ўзбекистон ва Россия Омбудсманлари ҳамкорлигида 31 нафар ўзбекистонлик талабага қўлланилган маъмурий жазо бекор қилинди
Декабрь 18, 2025. 09:33 • 2 дақ
• 204
ТОШКЕНТ, 18 декабрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Москвадаги элчихонасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Россияга амалга оширган ташрифи доирасида ҳар икки давлат Омбудсманлари иштирокида ҳамюртларимиз муаммоларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Омбудсман матбуот хизмати хабарига кўра, сайёр қабул давомида Россияда жойлашган “Иқтисод олий мактаби” миллий тадқиқот университетида (НИУ ВШЭ) таҳсил олаётган 31 нафар ўзбекистонлик талабанинг мурожаати қабул қилинган. Маълум бўлишича, университет маъмурияти томонидан талабаларнинг миграция ҳисобига туриш узайтирилиши қоидалари тўғрисида ваколатли органларга ўз вақтида маълумот берилмаган. Оқибатда, талабалар Россия ҳудудида 90 кундан ортиқ қолиб кетган ва миграция қоидалари бузилган, деб баҳоланган. Талабаларнинг айтишича, 40 минг рубль миқдорида жарима маъмурий жазоси тўлаши талаб этилган.
Ушбу ҳолат Россия Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан назоратга олиниб, Ички ишлар вазирлигининг Миграция хизмати билан ҳамкорликда текширув ўтказилди.
Ўрганиш натижаларига кўра, чет эллик талабаларнинг вақтинча туриш муддатларини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шунингдек, ҳудудий ички ишлар органларига ушбу талабаларга нисбатан жарима солиш ёки Россия ҳудудидан маъмурий чиқариб юбориш каби маъмурий жазо чораларини истисно тариқасида қўлламаслик бўйича кўрсатмалар берилган.
Аҳамиятлиси, ушбу ҳолатга ўз вақтида ҳал этилмаганида талабалар Россия ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юборилиши мумкин эди.
Ушбу иш ортидан нафақат Ўзбекистон талабаларининг, балки Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон, Молдова, Беларус давлатларидан келиб таълим олаётган 200 нафардан ортиқ талабанинг ҳам муаммоларига ижобий ечим топилди.
Россия Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг Омбудсманга йўллаган хатида талабалар кўтарган мазкур масала ижобий ҳал этилганини маълум қилиб, Омбудсманлар ўртасидаги ҳамкорлик инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда амалий натижалар бераётганини қайд этган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди