Буюк Британия пойтахтида "Хориждаги ўзбекистонлик ёшлар" форуми бўлиб ўтди
Июль 22, 2025. 12:18 • 58 сония
• 76
ЛОНДОН, 22 июль. /"Дунё" АА/. Буюк Британия пойтахтида "Хориждаги ўзбекистонлик ёшлар" форуми ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Форум мамлакатимиз элчихонаси ташаббуси билан Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар умумжаҳон ассоциацияси ҳамда Лондон ва бошқа шаҳарлардаги фаол ватандошлар билан биргаликда уюштирилди.
Тадбир Британиядаги ёшлар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш, миллий маданият ва қадриятларимизни кенг тарғиб қилиш, шунингдек, билим ва тажриба алмашиш имкониятларини ошириш мақсадида ўтказилди.
Унда Буюк Британияда таълим олаётган ва ишлаётган фаол ёш ватандошлар қатнашди.
Иштирокчиларга давлатимиз раҳбарияти томонидан ёшларнинг таълим олиши, ривожланиши, фан, бизнес, маданият, спорт ва жамоат ҳаётида ўз салоҳиятларини тўлиқ намоён қилиши учун яратилаётган шароитлар тўғрисида сўзлаб берилди.
Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Буюк Британиядаги вакили ўзбек ёшларнинг мамлакатимиз келажагидаги ўрни ва масъулиятини алоҳида таъкидлаб, уларни замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаш, янги ғоя ва ташаббусларни амалга оширишда янада фаол бўлишга чорлади.
Хорижда орттирилаётган билим ва касбий тажрибани мамлакатимиз тараққиётига ва ҳаётга татбиқ этилаётган амалий лойиҳаларга йўналтириш зарурлиги қайд этилди.
Форум давомида Британияда молия, дизайн, IT ва бошқа йўналишларда фаолият олиб бораётган ва катта тажрибага эга бўлган ватандошлар иштирокида сессиялар ташкил этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди