Logo

Буюк Британияда "Тўмарис" аёллар жамоат бирлашмаси ташкил этилди

Ноябрь 21, 2024. 15:17 • 42 сония

194
Буюк Британияда "Тўмарис" аёллар жамоат бирлашмаси ташкил этилди

ЛОНДОН, 21 ноябрь. /"Дунё" АА/. Британиядаги фаол ватандош хотин-қизлар ташаббуси билан ва мамлакатимиз элчихонаси кўмагида "Тўмарис" аёллар жамоат бирлашмаси ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.



Лойиҳа Лондонда ва унга туташ шаҳарлардаги ватандош хотин-қизларни бирлаштириш, уларнинг ижтимоий, маданий ва маънавий тараққиётига кўмаклашиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш майдонини яратиш мақсадида иш бошлади.

"Тўмарис" аёллар жамоат бирлашмаси ташкил этилганига бағишланган тадбир тантанали руҳда ўтказилди. Унда турли соҳаларда муваффақиятга эришган хотин-қизлар, жамоат арбоблари иштирок этди. Иштирокчиларга жамиятнинг асосий вазифалари, режалари ва мақсадлари ҳақида маълумот берилди.

Бирлашма ўз олдига Британиядаги ватандош хотин-қизларнинг ижтимоий имкониятларини кенгайтириш, уларнинг билим ва малакаларини ошириш учун тренинглар, маҳорат дарслари, маданий ва маърифий тадбирларни ташкил қилишни мақсад қилган.

Шунингдек, бирлашма мамлакатимизнинг миллий қадриятлари ва замонавий ривожланиш жараёнларини халқаро миқёсда тарғиб этишга хизмат қилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш