Новосибирскдаги мамлакатимиз дипломатлари мушкул аҳволда қолган оилани ватанга қайтарди

Ноябрь 12, 2026. 14:00 • 56 сония

• 156
Новосибирскдаги мамлакатимиз дипломатлари мушкул аҳволда қолган оилани ватанга қайтарди

НОВОСИБИРСК, 12 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари мушкул вазиятда қолган она ва вояга етмаган болаларнинг ватанга қайтишини таъминлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Россия миграция қонунчилигини бузгани сабабли Вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган онанинг вояга етмаган (2 дан 12 ёшгача бўлган) фарзандлари Новосибирск шаҳридаги Гўдаклар уйига олиб кетилган.

Бош консулхона дипломатлари бир кун ичида Марказ ва Гўдаклар уйи раҳбарияти билан музокаралар ўтказиб, фуқарони озод қилишга эришди ҳамда унга Ўзбекистонга қайтиш учун тезкорлик билан ҳужжатлар расмийлаштирди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, дипломатлар болаларни “Толмачёво” халқаро аэропортига етказиб беришни таъминладилар, у ерда улар онаси билан учрашдилар.

Миграция агентлиги ваколатхонаси кўмагида оиланинг барча аъзолари учун ватанга қайтиш авиачипталари харид қилинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш