"Ватандошлар" жамоат фонди делегацияси амалий сафар билан Жанубий Кореяга борди
Сентябрь 15, 2025. 20:02 • 50 сония
• 76
СЕУЛ, 15 сентябрь. /"Дунё" АА/. Бугун "Ватандошлар" жамоат фонди делегациянинг Жанубий Кореяга амалий сафари бошланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф давомида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 34 йиллиги муносабати билан тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Хусусан, Жанубий Кореянинг турли шаҳарларида истиқомат қилаётган ватандошлар ва улар томонидан тузилган жамоат бирлашмалари фаоллари иштирокида кўнгилочар дастурлар, мамлакатимизнинг тарихий ва маданий меросини ўзида акс эттирувчи расмлар кўргазмаси ташкил этилади. Шунингдек, маҳоратли ошпазларимиз томонидан ўзбек миллий таоми – палов тайёрланиб, ватандошларга улашилади.
Бундан ташқари, Жанубий Кореянинг бир қатор етакчи олий ўқув юртларида "Ўзбекистон миллий маданияти бурчаги" ташкил этилади. "Ватандошлар" жамоат фонди томонидан уларга миллий чолғу асбоблари, миллий либослар, ҳунармандчилик анжомлари, тарихий шаҳарлар ва қадриятларимиз тўғрисида маълумот берувчи фотоальбомлар, ўзбек тилидаги бадиий адабиётлар тақдим этилиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, бу каби тадбирлар яқинда "Ватандошлар" жамоат фонди томонидан Америка Қўшма Штатларида ҳамюртларимиз иштирокида ўтказилган эди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди
Малайзияга ташриф буюришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига