Ўзбекистон олий таълим муассасалари делегацияси Истанбулдаги халқаро инновация фестивалида муваффақиятли иштирок этди
Май 14, 2026. 08:10 • 2 дақ
• 36ИСТАНБУЛ, 14 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон олий таълим муассасалари вакиллари Истанбул ва Карабук университетлари томонидан ташкил этилган “SOSYALFEST-2026” халқаро инновацион фестивалида қатнашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда, шунингдек, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг етакчи университетлари, олимлари ҳамда инновацион лойиҳалар муаллифлари иштирок этди.
Фестивалда Ўзбекистон шарафини Андижон давлат тиббиёт институти, “Alfraganus”, “Renessans”, “Oriental”, “Oxus”, “UBS” университетлари ҳамда Андижон давлат чет тиллар институти ҳимоя қилди.
Форум давомида илм-фан, таълим ва замонавий технологиялар соҳасидаги инновацион ишланмалар, илмий лойиҳалар ва халқаро ҳамкорлик борасидаги ютуқлар намойиш этилди.
Фестиваль доирасида халқаро экспертлар иштирокида илмий-амалий танловлар, инновацион лойиҳалар тақдимотлари, семинар ва анжуманлар ўтказилди. Иштирокчилар сунъий интеллект, рақамли технологиялар, таълим сифати ва илмий тадқиқотларни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилди. мамлакатимиз вакилларининг маъруза ва тақдимотлари хорижлик мутахассисларда катта қизиқиш уйғотди.
Фестиваль якунларига кўра, ўзбекистонлик иштирокчилар бир қатор номинацияларда ғолиб бўлди. “Oxus” университети талабаси бир йўла иккита йўналишда биринчи ўринни қўлга киритди.
Бош консулхона дипломатлари ҳам ҳакамлар ҳайъати таркибида лойиҳаларни баҳолашда иштирок этди. Форум доирасида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган “Туркий дунёнинг иқтисодий ривожланиши”, “Таълим соҳасидаги ҳамкорлик”, “Ижтимоий-маданий ҳамкорлик” ҳамда “Сиёсат ва бошқарув” йўналишлари бўйича социологик моделлар тақдим қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси








