Ўзбекистон Президенти БМТ Аҳолишунослик жамғармаси раҳбари билан учрашув ўтказди

Май 13, 2026. 19:32 • 2 дақ

52
Ўзбекистон Президенти БМТ Аҳолишунослик жамғармаси раҳбари билан учрашув ўтказди

ТОШКЕНТ, 13 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун мамлакатимизга расмий ташриф билан келган БМТ Бош котибининг ўринбосари, Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) ижрочи директори Диене Кейтани қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашув аввалида UNFPA раҳбари мамлакатимиз етакчисига БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг саломи ва самимий тилакларини етказди.

БМТнинг аҳолишунослик соҳасидаги нуфузли институти билан ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек ўқинг

Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг UNFPA билан ҳамкорлиги сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани таъкидланди. Репродуктив саломатлик, гендер тенглик, демографик барқарорликни таъминлаш соҳаларида муҳим лойиҳалар амалга оширилди. Жамғарма мамлакатимиз тарихидаги биринчи аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнида фаол иштирок этди.

Она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини ҳимоя қилиш борасидаги ижобий натижалар алоҳида қайд этилди.

Ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, жумладан, мамлакат дастури доирасида янги қўшма ташаббусларни амалга ошириш, Ўзбекистонда ва БМТ доирасида юқори даражадаги тадбирларни ўтказишга келишиб олинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш