Logo

Ўзбекистон Бош консулхонаси сайёр қабули: ватандошларнинг муаммолари ҳал этилмоқда

Май 13, 2025. 07:12 • 54 сония

74
Ўзбекистон Бош консулхонаси сайёр қабули: ватандошларнинг муаммолари ҳал этилмоқда

ЧИМКЕНТ, 13 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Қозоғистоннинг Чимкент шаҳри, Жамбил ва Туркистон вилоятларидаги ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Сайёр қабул чоғида Қозоғистонда истиқомат қилаётган ва вақтинча ишлаётган Ўзбекистон фуқароларининг турли масалалари муҳокама қилиниб, уларга амалий ёрдам кўрсатилди.

Жумладан, ўн саккиз нафар фуқарога хорижга чиқиш паспорти, ўн икки нафарига эса ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштирилди. Шунингдек, Ўзбекистондан ҳужжатларни талаб қилиш масаласи бўйича  ўн икки нафар, фуқароликдан чиқиш, фуқароликка мансуб ёки мансуб эмаслиги масалалари бўйича ўн беш нафар юртдошимизга тегишли маслаҳатлар берилди.

Бундан ташқари, икки нафар Ўзбекистон фуқаросининг ноқонуний олиб қўйилган паспортлари эгаларига қайтарилди. Бир нафар соғлиги туфайли оғир аҳволда қолган юртдошимизга тезкор равишда Ўзбекистонга қайтиш учун кўмак берилди ва Қозоғистон ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан ушлаб турилган уч нафар фуқарони озодликка чиқаришга эришилди.   

Шунингдек, дипломатлар Чимкент шаҳрида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари билан алоҳида учрашув ўтказдилар.

Мулоқот чоғида Қозоғистоннинг меҳнат миграцияси бўйича қонунчилиги бузмаслик, ҳақ-ҳуқуқлари бузилган тақдирда Бош консулхонага мурожаат қилишлари тартиблари юзасидан тегишли тавсиялар билдирилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш