Logo

Омбудсман Москвадаги Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида бўлган юртдошларимиз ҳолидан хабар олди

Октябрь 23, 2025. 11:00 • 31 сония

32
Омбудсман Москвадаги Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида бўлган юртдошларимиз ҳолидан хабар олди

МОСКВА, 23 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова Россияга ташрифи доирасида Москва шаҳридаги Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Омбудсман таклифига кўра, марказда сақланаётган юртдошларимиз билан суҳбатлар ўтказилиб, уларни қийнаётган масалалар атрофлича тингланди. Айрим мурожаатлар жойида ҳал этилди.

Ташриф чоғида фуқароларнинг Россия қонунчилигида белгиланган муддатлардан ортиқча сақланмаётгани аниқланди. Шунингдек, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолларда, ички ишлар органлари ва Ўзбекистон элчихонаси ўртасида ҳужжатлаштириш ишлари тегишли даражада йўлга қўйилгани қайд этилди.

 

 

 

 

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш