Покистон ОАВ: Ўзбекистон ташаббуси билан 2027-2036 йиллар бутун дунёда ўрмонларни кўпайтириш ва қайта тиклаш бўйича ҳаракатлар ўн йиллиги деб эълон қилинди
Май 09, 2025. 11:10 • 2 дақ
• 70
ИСЛОМОБОД, 9 май. /"Дунё" АА/. Покистоннинг етакчи оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий, савдо-иқтисодий маданий-гуманитар ва халқаро доирадаги ҳаётига бағишланган туркум мақолалар эълон қилинмоқда, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Жумладан, "Pakistan Today" журнали, "Daily National Courier", "Regional Times" газеталари, "Imroze Pakistan", "JeeVey Pakistan", "The AZB", "The Gulf Observer" ва "The Europe Today" онлайн платформалари Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси "Барқарор ўрмон хўжалиги асосида ўрмонзорлаштириш ва ўрмон тиклаш бўйича ҳаракатлар декадаси" резолюцияни қабул қилгани тўғрисида ёзди.
Қайд этилганидек, резолюция Амазондан кейин дунёдаги иккинчи энг катта тропик ўрмонга эга бўлган Конго Республикаси билан биргаликда илгари сурилди.
Мақолаларда резолюцияга дунёнинг барча минтақаларидан 80 дан ортиқ давлат, жумладан Марказий Осиё давлатлари, Озарбайжон, Россия, Бразилия, Австрия, Германия, Финляндия, Португалия, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, БАА, Қатар ва Баҳрайн ҳаммуаллифлик қилгани таъкидланган.
Матн Ўзбекистон ташаббуси билан 2024 йил август ойида қабул қилинган Деградацияга учраган ва қурғоқчил ерларда ўрмонларни барқарор бошқариш тўғрисидаги резолюция, шунингдек, экологик конвенция ва БМТнинг Ўрмонлар бўйича форуминг муҳим қарорларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
Нашрларда ҳужжат асосини Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган "Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва "яшил" иқтисодиёт йили" давлат дастури, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси ҳамда "Марказий Осиёнинг "яшил" белбоғи" кўчат экиш акцияси ташкил этиши маълум қилинган.
"Резолюцияда 2027-2036 йилларни бутун дунё бўйлаб ўрмонларни кўпайтириш ва қайта тиклаш бўйича ҳаракатлар ўн йиллиги деб эълон қилиш тўғрисида маълум қилинган. Шунингдек, ўрмонларни кўпайтириш учун куч ва ресурсларни сафарбар этишга чақирилган", – деб ёзган Покистон ОАВ.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида