Logo

Россиянинг Ростов-Дон шаҳридаги ватандошлар мини-футбол турнирида беллашдилар

Июнь 20, 2025. 10:34 • 32 сония

62
Россиянинг Ростов-Дон шаҳридаги ватандошлар мини-футбол турнирида беллашдилар

РОСТОВ-ДОН, 20 июнь. /"Дунё" АА/. Россиянинг Ростов-Дон шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси кубоги учун мини-футбол турнири ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Турнирда мазкур ҳудудда вақтинча истиқомат қилаётган, ишлаётган ва таълим олаётган ватандошлардан тузилган жамоалар ўзаро беллашди.

Мусобақа давомида юртдошларимиз томонидан кўрсатилган томошабоб ўйин мухлислар томонидан олқишлар билан кутиб олинди.

Турнир ғолиби бўлган жамоага Ўзбекистон Бош консулхона кубоги ва медаллар топширилди.

Мусобақада фаол қатнашган ҳамюртларимиз ташкилотчиларига миннатдорлик билдириш баробарида, бу каби спорт тадбирларини мунтазам ўтказиш таклифини илгари суришди. Уларнинг айтишича, хорижда ташкил этиладиган ҳар бир спорт турнири, жумладан, футбол ўйинлари ватандошларни янада жипслаштириш, улар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Турнир якунида бўлиб ўтган мулоқотда ҳамюртларимиз консуллик хизматлари, хусусан, ҳужжатларни расмийлаштиришга оид саволларига дипломатлардан тегишли тартибда жавоб олдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш