Россиянинг Ленинград вилоятидаги Вақтинчалик сақлаш марказида бўлган ватандошларга Қурбон ҳайити муносабати билан байрам палови тарқатилди

Июнь 01, 2026. 20:30 • 54 сония

66
Россиянинг Ленинград вилоятидаги Вақтинчалик сақлаш марказида бўлган ватандошларга Қурбон ҳайити муносабати билан байрам палови тарқатилди
Россиянинг Ленинград вилоятидаги Вақтинчалик сақлаш марказида бўлган ватандошларга Қурбон ҳайити муносабати билан байрам палови тарқатилди

ГАТЧИНА, 1 июнь. /“Дунё” АА/. Ленинград вилояти Гатчина шаҳрида жойлашган Хориж фуқароларини вақтинчалик сақлаш марказида (ЦВСИГ) бўлган 70 нафар ватандошларга Қурбон ҳайити муносабати билан ош ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Бош консулхона дипломатлари ушбу ташаббус давлат раҳбари томонидан илгари сурилганлигини билдириб, Янги Ўзбекистон ҳукумати томонидан хориждаги ватандошларга кўрсатилаётган катта эътибор ва имкониятлар хусусида атрофлича маълумот бериб ўтишди.

Шунингдек, юртдошлар қаерда бўлишларидан қатъий назар республика ҳукуматининг ҳимоясида эканликлари билдирилиб, уларни тез кунларда ўз оилалари даврасига қайтишлари учун Бош консулхона амалий кўмак кўрсатиши айтиб ўтилди.

Ватандошлар ушбу тадбирни ташкил этилишини юқори баҳолаб, ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш