Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик талабалар учун “Эҳсон дастурхони” ёзилди
Май 28, 2026. 13:30 • 2 дақ
• 45САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 28 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан мамлакатимиз Бош консулхонаси томонидан Санкт-Петербург шаҳрида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар учун муборак Қурбон ҳайити муносабати билан “Эҳсон дастурхони” ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда мамлакатимиз бош консули Абдурахмон Махмудов сўзга чиқиб, Ўзбекистон раҳбарияти хорижда истиқомат қилаётган ва таълим олаётган юртдошларимиз, хусусан, ёш авлод вакилларига алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келаётганини алоҳида қайд этди.
Мулоқот давомида талабаларнинг биринчи галда сифатли таълим олишга эътибор қаратишлари лозимлигига урғу берилди. Шунингдек, глобал таҳдидлар шароитида ёшларни ёт ғоялардан асраш, уларнинг турли бузғунчи кучлар, хусусан, диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолиши, наркокурьерлик тармоқларига шерик бўлиши ва хориждаги қуролли тўқнашувларга ёлланишининг олдини олишга қаратилган мазмунли ва таъсирчан профилактика суҳбати ўтказилди.
Учрашувда иштирок этган талабалар хорижда уларни бирлаштирувчи бундай шароитлар яратилганини юқори баҳолаб, кўрсатилаётган доимий эътибор учун ҳукуматимизга чуқур ташаккур изҳор этдилар.
Байрамона руҳда ва қизғин мулоқот шаклида кечган хайрия тадбири миллий қадриятларимизга мос равишда самимий суҳбат ва эзгу тилаклар билан якунланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси






