Қозоғистондаги ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди
Август 05, 2025. 07:24 • 47 сония
• 65
ШИМКЕНТ, 4 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари томонидан Қозоғистоннинг Шимкент шаҳри, Жамбил ва Туркистон вилоятларидаги ватандошларимиз учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Қабул давомида мазкур ҳудудларда вақтинча ва доимий истиқомат қилаётган ҳамда меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларига консуллик-ҳуқуқий хизматлари кўрсатилди.
Жумладан, хорижга чиқиш учун биометрик паспорт расмийлаштириш масаласида 8 нафар, Ўзбекистондан ҳужжатларни талаб қилиш масаласи бўйича 2 нафар, фуқароликдан чиқиш, фуқароликка мансуб ёки мансуб эмаслиги масалалари бўйича 10 нафар, Ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштириш бўйича 12 нафар ҳамда 1 нафар соғлиғи туфайли оғир аҳволдаги фуқарога амалий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, 1 нафар Ўзбекистон фуқаросининг ноқонуний олиб қуйилган паспорти ўз эгасига қайтарилди.
Бундан ташқари, дипломатлар Шимкент шаҳрида ишлаётган ҳамюртларимиз билан алоҳида учрашув ўтказдилар. Унда юртдошларимизга Қозоғистоннинг миграция тўғрисидаги қонунчилигига қатъий риоя қилиш ва ҳуқуқлари бузилган тақдирда Бош консулхонага мурожаат қилишлари тавсия этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди
Малайзияга ташриф буюришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига