Logo

72 нафар ватандошимиз Е-9 визаси асосида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Жанубий Кореяга келди

Август 05, 2024. 19:29 • 40 сония

162
72 нафар ватандошимиз Е-9 визаси асосида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Жанубий Кореяга келди

СЕУЛ, 5 август. /"Дунё"АА/. Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида юртдошларимиз мунтазам равишда ушбу давлатга кириб келмоқда, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Хусусан, 5 август куни 72 нафар ватандошларимиз Е-9 визаси асосида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Жанубий Кореяга келди.

Инчон халқаро аэропортида юртдошларимиз мамлакатимиз элчихонаси ходимлари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ушбу давлатдаги ваколатхонаси ва Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати вакиллари томонидан кутиб олинди.

Шу ернинг ўзида ватандошларга Корея Республикаси ҳудудида бўлиш қонун қоидалари батафсил тушунтирилди ва қонуний меҳнат фаолиятининг ҳамда иш жойини ўзгартирмасдан ишлашнинг афзалликлари ҳақида маълумот берилди.

Ўрнатилган тартиб интизомга риоя қилиш келгусида Корея Республикаси билан меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик барқарор ривожланишига бевосита таъсир кўрсатиши алоҳида таъкидланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш