Буюк Британия ҳукуматининг "Chevening" дастури доирасида таълим олаётган ватандошлар билан учрашув бўлиб ўтди
Июль 26, 2025. 13:06 • 49 сония
• 84
ЛОНДОН, 26 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида Британия ҳукуматининг "Chevening" стипендияси доирасида ушбу мамлакатда таълим олаётган ватандошлар билан учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Жорий йилда Ўзбекистондан мазкур дастур доирасида таҳсил олаётган стипендиантлар сони илк бор 15 нафарга етди. Иқтидорли ёшларимиз University of Birmingham, University College London, Queen Mary University of London, University of Warwick, University of Edinburgh каби етакчи олий таълим муассасаларида магистратура босқичида таълим олмоқда.
Мулоқот давомида таълим жараёни, олинган билим ва тажриба, ва уларни Ўзбекистонда қўллаш истиқболлари ҳақида фикр алмашилди. Стипендиантлар ўз билим ва салоҳиятларини мамлакатимиз тараққиётига йўналтириш, давлат ва жамият ривожига ҳисса қўшиш борасидаги режа ва мақсадлари билан ўртоқлашдилар.
"Chevening" дастури доирасида бутун дунёдан етакчилик салоҳиятга эга, камида 2 йиллик иш стажига эга ёш мутахассислар Британия университетларнинг магистратура йўналишида бепул таълим оладилар. 1994 йилдан буён 200 дан ортиқ Ўзбекистон ёшлари "Chevening" стипендианти бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди