Латвияда таҳсил олаётган ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Октябрь 23, 2025. 18:52 • 49 сония
• 53
РИГА, 23 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида "IT-Park Uzbekistan" бош ижрочи директори Абдулаҳад Қўчқоров ва Латвия олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талаба ёшлар ўртасида учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида хорижда таҳсил олаётган юртдошларимизни Ўзбекистон рақамли иқтисодиёти ва стартап экотизимини ривожлантиришга жалб қилиш, уларнинг ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, "IT-Park Uzbekistan" нинг халқаро лойиҳаларини кенг тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Абдулаҳад Қўчқоров ўз тақдимотида, Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, рақамли хизматлар инфратузилмасини кенгайтириш, шунингдек, ёшлар стартапларини молиялаштириш механизмлари ҳақида маълумот берди.
Талабалар томонидан Ўзбекистондаги IT соҳасидаги имкониятлар, мутахассислар учун яратилаётган шарт-шароитлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари ва таълим-амалиёт интеграцияси борасида қизиқиш билдирилди. Ватандошларимиз, шунингдек, ўз таклифларини илгари суришди ҳамда Ўзбекистонга қайтиб, соҳа ривожига ҳисса қўшиш истакларини маълум қилди.
Бўлиб ўтган учрашув Латвияда таҳсил олаётган юртдошларимизнинг она Ватан билан маънавий боғлиқлигини мустаҳкамлаш, уларни глобал IT-майдонида фаол иштирок этишга рағбатлантиришга хизмат қилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди
Малайзияга ташриф буюришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига