Жанубий Кореядаги Ўзбекистон ёшлари билан хорижда ишлаш бўйича касбий маҳоратни ошириш мавзусида учрашув ўтказилди
Август 26, 2025. 15:47 • 45 сония
• 60
СЕУЛ, 26 август. /"Дунё"АА/. Мамлакатимиз элчихонасида Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Жанубий Кореядаги вакили ташаббуси билан касбий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича навбатдаги учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" AA мухбири.

"Ташқи компанияларда ишлашдаги мураккабликлар" мавзусига бағишланган учрашувда Сеул Миллий университетининг халқаро сиёсат йўналиши бўйича магистранти, Жанубий Кореянинг "POSCO International Corporation" компанияси менежери Сохиба Юсупова асосий маърузачи сифатида қатнашди.
Сохиба Юсупова ўз чиқишида, глобал корпорациялардаги ишлаш тажрибаси, касбий ўсиш босқичлари, юзага келадиган қийинчиликлар ҳамда уларни енгиб ўтиш йўллари ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, у ўзининг шахсий тажрибаси асосида фойдали маслаҳатлар билан ўртоқлашди ва иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.
Ташкилотчилар кўра, бундай форматдаги мунтазам учрашувлар нафақат хориждаги ўзбекистонлик ёшларнинг ўзаро ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш, балки уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий фаоллигини ошириш ва чет элда барқарор профессионал ўсишни таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди
Малайзияга ташриф буюришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига