Logo

Нидерландиянинг Эйндховен шаҳрида Бенилюкс – Ўзбекистонлик аёллар жамияти ташкил этилди

Июль 18, 2025. 16:22 • 55 сония

186
Нидерландиянинг Эйндховен шаҳрида Бенилюкс – Ўзбекистонлик аёллар жамияти ташкил этилди

ЭЙНДХОВЕН, 18 июль. / "Дунё" АА/. Эйндховен шаҳрида Бельгия, Нидерландия ва Люксембург давлатларидаги фаол аёл ватандошларимиз ташаббуси билан "Бенилюкс – Ўзбекистонлик аёллар жамияти" ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тузилма фаол ватандош аёлларни жипслаштириш, турли вазиятлар туфайли оғир аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга яқиндан кўмак кўрсатиш, миллий урф-одат, маданиятимиз ва она тилимизни сақлаб қолиш, шунингдек, Ўзбекистонни хорижликлар ўртасида янада кенгроқ танитиш ва оммалаштириш каби вазифаларни бажаради. Шунингдек, қўшма лойиҳалар, маданий ва спорт тадбирлари ҳамда ижтимоий дастурларни Бенилюкс давлатларида ташкил этиш режалаштирилган.

Жамиятнинг расмий очилиш маросимида Антверпен, Брюссель, Сомерен, Роттердам ва Роэрмонд шаҳарларидаги ватандош аёллар, мамлакатимиз элчихонаси дипломатлари ҳамда онлайн тарзда "Ватандошлар" жамоат фонди раҳбари Одилжон Саттаров ва бошқалар иштирок этди.

"Бенилюкс – Ўзбекистонлик аёллар ҳамжамияти" раҳбари лавозимига Нидерландияда яшаётган ватандошимиз Гулбаҳор Жалилова ва унинг ўринбосари этиб Бельгиядаги ҳамюртимиз Муаттар Боситхонова тайинланди.

Мазкур янги тузилма хориждаги ватандош хотин-қизлар билан тизимли ишлаш, уларни мамлакат тараққиёти жараёнларига яқиндан жалб қилиш, миллий маданиятимизни асраб-авайлаш ва ўзбек ёшларини она Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш