Logo

30 июнь – Ўзбекистонда Ёшлар куни байрами Япониядаги ватандошлар томонидан кенг нишонланди

Июль 02, 2025. 09:20 • 52 сония

59
30 июнь – Ўзбекистонда Ёшлар куни байрами Япониядаги ватандошлар томонидан кенг нишонланди

ТОКИО, 1 июль. /"Дунё" АА/. 30 июнь – Ўзбекистонда Ёшлар куни байрами муносабати билан Япониядаги ёш ватандошлар иштирокида "Ўзбекистон ёшлари форуми" ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбир мамлакатимиз элчихонаси томонидан Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Япониядаги вакили билан биргаликда уюштирилди.

Форум хориждаги ўзбек ёшларини бирлаштириш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ватандошлар ўртасида фаол мулоқотни йўлга қўйиш ва Ўзбекистоннинг ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида ташкил этилди.

Анжуманнинг очилиш қисмида сўзга чиққан элчи Мухсинхўжа Абдурахмонов Ўзбекистон ҳукумати томонидан ёшларимизнинг ҳар томонлама етук кадрлар бўлиб етишиши, таълим олиши, жумладан, хориждаги етакчи олий ўқув юртларида ўқиши учун яратилаётган шароитлар ва ҳаётга тадбиқ этилаётган дастурлар ҳақида сўзлаб берди.

Форум давомида таълим, меҳнат ҳуқуқлари, миллий қадриятлар, хорижда бўлиб турган ёшлар ўртасидаги бирдамликни мустаҳкамлаш каби долзарб мавзуларда маърузалар тингланди. 

Ўзбекистон элчихонасининг консуллик бўлими ходимлари ўз навбатларида ҳамюртларимизга кўрсатилаётган консуллик хизматлари ҳақида тўхталиб ўтдилар. Иштирокчиларнинг паспорт расмийлаштириш, виза ва бошқа ҳужжатларни олиш тартибларига доир саволларига дипломатлар томонидан батафсил жавоб берилди.

Тадбирда сўзга чиққан ёш ватандошлар ушбу шаклдаги мулоқотлар Япониядаги ўзбек ёшлари ўртасидаги бирдамликни мустаҳкамлаш ва юртимиз дипломатик ваколатхонаси билан яқин алоқаларни фаоллаштиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш