Вашингтонда Ўзбекистон Президентининг Нью-Йорк шаҳрига ташрифи доирасида бошланган "Ватандошлар халқаро бизнес марафони"нинг навбатдаги тадбири бўлиб ўтди
Октябрь 03, 2025. 09:57 • 3 дақ
• 38
ВАШИНГТОН, 3 октябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонасида Ўзбекистон Президентининг АҚШга ташрифи доирасида старт берилган "Ватандошлар халқаро бизнес марафони"нинг навбатдаги анжумани бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Бизнес-марофон тадбирлари юртимиз элчихонаси, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, "Ёшлар – келажагимиз" жамғармаси ва "М-Фактор" компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Маърузачи ва иштирокчилар ўртасида интерактив форматда жонли мулоқот ўтказилиб, "портфель" сармоялар, онлайн савдо, таълим, ахборот технологиялари ҳамда экспорт-импорт операцияларида АҚШ стандартлари ҳамда фитосанитар талабларига жавоб бериш каби долзарб масалаларда тажриба алмашилди.
Элчи Фурқат Сидиков ўз нутқида, Ўзбекистон Президентнинг Нью-Йорк шаҳрига амалга оширган тарихий ташрифи ҳақида сўзлаб берди. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг АҚШ Президенти Дональд Трамп билан ўтказган учрашуви, ватандош ва талаба ёшлар билан бўлиб ўтган мазмунли мулоқотининг асосий жиҳатлари ҳақида таъкидланди.
"М-Фактор" ва "Декос" компаниялари асосчилари Ҳасан ва Ҳусан Мамасаидов бизнес-марафонининг асосий мақсади диаспора ва Ўзбекистон ўртасида кўприк вазифасини бажариш эканлигини қайд этдилар.
24 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Президенти шахсан "Ватандошлар бизнес марафони"ни очиб бергани ва эндиликда ушбу платформа мамлакатимизнинг барча хориждаги элчихоналарида навбат билан ўтказилиши маълум қилинди.
"Финтелект" молия платформаси асосчиси Тамила Қурбонова мазкур бизнес-марафон америкалик ватандошлар орасида илк бор ўтказилаётганини алоҳида таъкидлаб, ушбу ташаббус АҚШдаги барча ўзбек диаспораси вакиллари иштирокида, турли штатларда давом эттиришни таклиф этди.
Шунингдек, у давлатимиз раҳбарининг АҚШдаги ватандош тадбиркорларга қаратаётган катта эътиборини юқори баҳолади. "Ўзбекистонда бизнес юритиш учун яратилаётган қулай шарт-шароитлар, Америкадаги ҳамюртларимизни Ватанга инвестиция киритиш жараёнларини янада жадаллаштирмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда молиявий саводхонлик, молиявий технологиялар, финтех соҳаси, қимматли қоғозлар, блокчейн ва рақамли савдо тизимлари жадал ривожланяпти. Шунингдек, мамлакатимизда молиявий рақамлаштириш жараёнлари фаол кечаётгани аҳоли орасида қўшимча даромад механизмлари самарадорлигини оширишга хизмат қилаяпти", – деди Тамила Қурбонова.
"Thompson" халқаро мактаблар тармоғи асосчиси Шахзод Баходиров ўз навбатида таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва хусусий ташаббусларнинг аҳамияти ҳақида тўхталди. "АҚШдаги ўзбек тадбиркорларининг халқаро миқёсдаги тажрибаларини Ўзбекистондаги таълим тизими ривожига йўналтириши муҳим. Халқаро таълим стандартларига мос хусусий мактабларни ташкил этиш, замонавий ўқитиш усулларини жорий қилиш ва ўқитувчилар малакасини ошириш келажак авлодни рақобатбардош кадрлар сифатида тарбиялашга хизмат қилади. Ўзбекистонда таълим соҳаси бугунги кунда жуда долзарб ва истиқболли йўналишга айланмоқда, зеро аҳолининг билим олишга чанқоқлиги тобора ортиб бормоқда", – деди у.
Вашингтонда бўлиб ўтган "Ватандошлар халқаро бизнес марафони" очиқ мулоқот ва амалий таклифларга бой тарзда ўтди. Анжуманда тадбиркорлар молия, таълим, ахборот технологиялари ва савдо соҳаларидаги тажрибалари билан ўртоқлашиб, ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаб олдилар.
Шу билан бирга, иштирокчилар "Америкалик тадбиркор ватандошлар" уюшмасини тузишга келишиб олдилар.
"Ватандошлар халқаро бизнес марафони"ни доирасидаги конференциялар Нью-Жерси ва Флорида штатларида ҳам муваффақиятли ўтказилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди
Малайзияга ташриф буюришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига