Logo

Ўзбекистон ҳудудлари ва Швециянинг Гётеборг шаҳри ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилади

Май 02, 2025. 11:41 • 33 сония

82
Ўзбекистон ҳудудлари ва Швециянинг Гётеборг шаҳри ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилади

ГЁТЕБОРГ, 2 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси ходимлари 28-30 апрель кунлари Швециянинг Гётеборг шаҳрига амалий сафарлари давомида мазкур шаҳар мэри Аcлан Акбас билан музокара ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Швеция ўртасида ҳудудлараро алоқаларни йўлга қўйиш, жумладан Гётеборг шаҳри билан савдо-иқтисодий, таълим, туризм, энергетика, чиқиндиларни бошқариш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги ва маданий алмашинувлар каби йўналишларда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Гётеборгда Ўзбекистоннинг туристик, маданий ва иқтисодий салоҳиятига бағишланган тадбирларни биргаликда ўтказишга эътибор қаратилди.

Ўзбекистон дипломатлари сафар давомида Гётеборг шаҳрида жойлашган бир қатор саноат компанияларида бўлиб, уларни мамлакатимиз бозорларига жалб қилиш имкониятларини ўтгандилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш