Logo

Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади

Декабрь 18, 2025. 10:56 • 56 сония

149
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади

АНҚАРА, 19 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов бошчилигидаги делегация Туркиянинг Анқара шаҳрида ишчи ташриф билан бўлди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон делегациясининг Туркия Транспорт ва инфратузилма вазири Абдулқодир Ўралўғли билан ўтказган музокараларда транспорт ва логистика соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, автомобиль, темир йўл ва авиация транспорти йўналишларида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Автомобиль транспорти соҳасида транзит операцияларини соддалаштириш, логистика харажатларини камайтириш ҳамда юк ташиш жараёнларининг самарадорлигини ошириш бўйича фикр алмашилди.

Ташриф давомида делегация аъзолари Туркияда барпо этилаётган замонавий автомобиль йўллари ва йўл инфратузилмаси объектлари билан яқиндан танишди. Лойиҳа ишлаб чиқиш, қуриш ҳамда эксплуатация қилишда қўлланаётган илғор муҳандислик технологиялари бўйича илғор тажрибалар ўзлаштирилди. Томонлар мазкур йўналишда ўзаро ҳамкорликни тизимли асосда давом эттиришга тайёр эканини билдирди.

Учрашувлар Ўзбекистон ва Туркия ўртасида транспорт соҳасидаги стратегик ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди. Транспорт вазирлиги делегациясининг Туркияга ташрифи давлат раҳбари томонидан шу йил 9 декабрь куни автомобиль йўллари соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгуси режалар юзасидан ўтказилган учрашувда берилган топшириқлар ижроси доирасида ташкил этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Nargiza Saidaliyeva

nargiza@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш