Ўзбекистон делегацияси Финляндиянинг болаларга нисбатан зўравонликни олдини олиш тажрибасини ўрганди
Декабрь 18, 2024. 16:40 • 55 сония
• 195
ХЕЛЬСИНКИ, 18 декабрь. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг 11-14 декабрь кунлари Ўзбекистон Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) Сурайё Раҳмонова раҳбарлигида идоралараро таркибдаги делегация болаларга нисбатан зўравонликни олдини олиш юзасидан тажриба ўрганиш мақсадида Финляндия давлатида хизмат сафарида бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Делегация дастлаб Финляндиянинг ўзига хос ноёб тажрибаси намунаси бўлган "Walkers: Children of the Station" жамоат ташкилоти амалиётини ўрганди. Сўнг Финляндия Миллий тергов бюросининг болаларга нисбатан зўравонлик жиноятларини тергов қилиш бошқармасида ўзбек делегациясига глобал интернет даврида Финляндияда болаларнинг дахлсизлигига қарши содир этилаётган жиноятлар бўйича криминологик вазият, амалдаги тергов алгоритмлари, превентив чоралар ва судга қадар юритув босқичлари ҳақида делегация аъзоларига батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, Финляндияга хизмат сафари давомида "Save the children" ташкилоти, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлиги фаолияти кенг ўрганилди.
Делегация вакиллари бола манфаатларини ҳимоя қилишга оид Финляндиянинг кўплаб ноёб лойиҳаларини янада чуқурроқ ўрганиш ва уларни Ўзбекистонда татбиқ этиш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Учрашувлар давомида тарафлар Ўзбекистон ва Финляндия ўртасида ривожланиб бораётган ҳамкорликни бола ҳуқуқлари соҳасида янада кучайтиришга келишиб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди